Спорт | 10:26 / 02.08.2016
5162
1 дақиқада ўқилади
Сиёсий вазият туфайли «Атлетико»нинг «Галатасарой»га қарши учрашуви бекор қилинди
Испаниянинг «Атлетико» клуби Туркиядаги нотинч вазият туфайли Истанбулнинг «Галатасарой» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилган. Бу ҳақида истанбулликлар жамоасининг расмий сайти хабар берган.
Мавсумолди тайёргарлик йиғинлари доирасидаги учрашув 6 август куни Истанбул шаҳридаги «Турк Телеком Арена» стадионида бўлиб ўтиши керак эди.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди. Мамлакат раҳбарияти исённи бостирди. Тартибсизликлар вақтида тинч аҳоли вакилларидан 246 киши ҳалок бўлган (исёнчилар ҳисобга олинмаганда) ва 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Манба: Tribuna.uz