Спорт | 16:38 / 02.08.2016
7739
1 дақиқада ўқилади

Туркия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашидан четлатилиши мумкин

Туркия футбол федерацияси давлат идораларининг ташкилот ишига аралашиши сабабли УЕФА ва ФИФА аъзолигидан чиқарилиши мумкин. 

Бу эса мамлакат миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашида қатнашмаслигига сабаб бўлади. Бу ҳақда Туркиянинг саралашдаги рақибларидан бири бўлмиш Украинадаги terrikon.com сайти хабар тарқатди.

1 август куни Туркия футбол федерациясининг барча ходимлари истеъфога чиқарилгани эълон қилинганди.

Бундан ташқари, ходимлар ҳақидаги барча маълумотлар ҳукумат вакилларига берилганди.

Қайд этилишича, Туркияда давлат тўнтариши амалга оширилиши билан боғлиқ равишда бошланган тергов ишлари доирасида федерация шу ишга қўл уришга мажбур бўлган.

Маълумот учун, ФИФА тартибларига кўра, мамлакат футбол федерациясининг ишига давлат идораларининг аралашиши мумкин эмас.

Манба: Tribuna.uz