Жаҳон | 20:31 / 03.08.2016
4109
1 дақиқада ўқилади

Абэ Япония бош вазири лавозимида қолиши муддатини узайтириш борасида изоҳ берди

Фото: © AP

Япония бош вазири Синдзо Абэ 3 августда ҳукмрон Либерал-демократик партияси раҳбари лавозимида 2018 йил декабрда якунланадиган амалдаги муддатдан кейин қолишни ўйламаётганини айтди. 

"Менда яна муддат якунлангунча 2 йил бор, яна кўп ишлар қилиш керак... Муддатни узайтириш ҳақида умуман ўйламаяпман", деб айтди Абэ ҳукуматдаги ўзгартиришлардан кейин берган матбуот-анжуманда. 

Шу билан бирга Абэ Либерал-демократик партияси бош котиби лавозимига Тосихиро Никаини тайинлади. Киодо ахборот агентлигининг таъкидлашича, Никаи Абэ партиянинг раҳбари сифатида учинчи муддатга қолиши учун партия низомини ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватлаган.  

Айни вақтда партия қоидаларига кўра, раис ўз лавозимини фақат икки муддат эгаллаши мумкин.

Япониядаги сайловларда ютадиган партия раиси автоматик равишда мамлакат бош вазири бўлади.