Фан-техника | 00:25 / 03.08.2016
5158
2 дақиқада ўқилади

Apple патент даъвоси бўйича 625 млн доллар тўлашдан қутулиб қолди

Фото:nextpowerup.com

Техас федерал суди Apple патент даъвоси бўйича VirnetX компаниясига 625 млн доллардан кўпроқ маблағ тўлаши керак бўлган қарорни бекор қилди. Бу ҳақда Engadget маълум қилди.   

Apple 2006 йилда қайд қилинган 4 та патентнинг бузилишида айбланаётганди. Даъволар FaceTime ва iMessage мессенжерларида ишлатилган VPN-протоколларига тааллуқли бўлган.

Суд томонидан товон пули тўлаш қарори 2016 йил февралида қабул қилинган. Бундан ташқари, VirnetX ёзда Apple’дан яна 190 млн доллар тўлашни талаб қилган. 

Бироқ суд аввалги қарорни арзчи ҳукм чиқарувчилар судини аввалги шунга ўхшаш ишга ҳаволалар билан чалғитгани сабабли бекор қилган. Судья  Роберт Шредер VirnetX’нинг Apple’га қарши икки ишини битта суд жараёнига бирлаштиришни адолатсизлик деб атади.

Икки иш алоҳида кўриб чиқилади. Биринчи суд йиғилиши 26 сентябрга белгиланган.

VirnetX судга Apple устидан 2012 йилдаёқ арз қилган. Ўшанда Apple 368 млн доллар ютқазганди, бироқ икки йилдан кейин юқорироқ турувчи суд етказилган зарар нотўғри баҳолангани сабабли қарорни бекор қилганди.