Дубайда фавқулодда қўнган самолётнинг 14 йўловчиси жароҳат олди
Emirates авиакомпанияси йўловчи самолётининг Дубай аэропортига фавқулодда қўниши вақтида 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда компания раҳбари шайх Аҳмад ибн Саид ал-Мақтум матбуот-анжуманида маълум қилди.
"Йўловчилар орасидан 14 киши жароҳат олди, улардан 10 нафари шифохонани тарк этди. Самолёт қўнгандан кейин унинг бортида юз берган ёнғинни ўчириш вақтида олинган жароҳатлардан бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди", деб маълум қилди ал-Мақтум.
Шайхнинг маълум қилишича, самолёт ҳеч қандай техник носозликларга эга бўлмаган. У бу воқеадан кейин мутахассислар томонидан "самолёт экипажларида қўниш вақтида кўриш билан муаммоларнинг юз бериши вариантлари" кўриб чиқилишини қўшимча қилди.
Ал-Мақтум самолётни оғир вазиятга қарамасдан охирги бўлиб тарк этган экипажнинг юқори профессионаллигини қайд қилиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистондан келаётган самолёт маҳаллий вақт билан соат 12.45 да Дубай аэропортида қаттиқ қўнишни амалга оширган. Самолётда 282 йўловчи ва экипажнинг 18 нафар аъзоси бўлган.