Жаҳон | 21:55 / 03.08.2016
9650
1 дақиқада ўқилади

Дубайда самолётни ўчириш вақтида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

Google image

Дубай халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган Emirates авиакомпаниясининг самолётини ўчириш вақтида ўт ўчирувчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Gulf News нашри.

Хабарда таъкидланишича, Boeing 777 самолётидаги 282 йўловчи ва экипажнинг 18 нафар аъзосидан ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

"Бироқ биз бошқалар ҳаётини қутқариб қоламан деб бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлганини таассуф билан айтишга мажбурмиз", деб айтилди хабарда.

Ҳиндистондан келаётган самолёт Дубайда қўнгандан кейин ёниб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширишга уриниб фюзеляжининг пастки қисми билан қўнган.

Аввалроқ БААда ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлангани маълум қилинганди.