Хитойда "Нида" тўфонидан 450 мингга яқин киши жабр кўрди
Хитойнинг жанубий туманларига 2 августга ўтар кечаси ёпирилган кучли "Нида" тўфонидан умумий ҳисобда 450 мингга яқин киши жабр кўрди, деб хабар бермоқда Хитой фуқаролик маъмурияти вазирлиги.
Тўфон Гуандун вилоятидаги Шэньчжэн соҳилига маҳаллий вақт билан соат 3.35ларда етиб келган. Табиий офат ўзи билан бирга кучли ёмғирлар ва шамоллар олиб келди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, Гуандун, Гуанси, Хунань, Гуйчжоу ва Юньнань вилоятларидаги табиий офат ҳудудида 495 минг киши қолган. Офат ҳукуматни 37 минг кишини эвакуация қилишга мажбур қилди. 2,1 мингдан ортиқ киши шошилинч гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезмоқда.
Тўфон 300 та турар жой биносини вайрон қилди, 2,4 мингдан кўпроқ бино турли шикастлар олди. Зарар кўрган қишлоқ хўжалиги ерлари 19,6 минг гектарни ташкил қилди. Тўфондан кўрилган иқтисодий зарар 510 млн юанга (76,9 млн долларга) баҳоланмоқда.