Жамият | 18:45 / 03.08.2016
5910
1 дақиқада ўқилади
Хитойлик бир ўтиришда 4 кг гуручни паққос туширди
Хитойлик қиз Чжан Мими кўнгиллилар ичида энг кўп таом истеъмол қилиш мусобақасида 4 кг гуруч еди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» хабар бермоқда.
Мусобақа Ханчжоу шаҳрида ўтказилди. У “Юзлаб одамлар фақат гуруч тановул қилади”, деб номланди.
Мусобақада 100 дан зиёд киши қатнашди. Маълум бўлишича, Чжан Мими иштаҳасига алоҳида эътибор қаратиб келар экан. Чунцина шаҳрида истиқомат қилувчи қиз 4 кг гуруч тановул қилган.
У биринчи ўринни қўлга киритгани ёки йўқлиги маълум қилинмаган.