Жаҳон | 19:23 / 03.08.2016
5773
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда 2та самолёт тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Ҳиндистонда IndiGo авиакомпаниясининг икки самолёти ўзаро тўқнашиб кетишига бир бахя қолди.

РИА Новости агентлигининг компания матбуот хизматига асосланиб хабар қилишича, 2 август куни кечқурун Мумбайдан учган самолёт 100 м баландликда атмосферадаги гирдобли ҳаракатга дуч келган ва бошқа ҳаво кемаси йўлига чиқиб қолган.

"Тегишли кўрсатмалар асосида учувчилар ўз вақтида тўқнашувнинг олдини олишга муваффақ бўлишди", дейилган хабарда.

Икки самолёт йўловчиларининг жами сони 100 нафар бўлган, улардан ҳеч бирига шикаст етмаган.