Жаҳон | 20:42 / 03.08.2016
4548
1 дақиқада ўқилади

Италия Ливиядаги операциялар учун АҚШга ҳарбий базалар тақдим қилишга тайёрлигини билдирди

Google image

Италия ҳукумати Ливияда ИШИД жангарилари позицияларига авиазарбалар беришни амалга ошириш учун АҚШ раҳбарияти сўровига ижобий жавоб беришга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Ҳукумат агар Италия базалари ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш ҳамда операцияни қўллаб-қувватлаш амалдаги ҳаракатларнинг тезлик билан самарали якунланишига олиб келишига ишонч ҳосил қилса, бу масалани ижобий кўриб чиқишга тайёр", деб айтди мамлакат мудофаа вазири Роберта Пинотти.

Унинг айтишича, Италия ҳукумати иккала томон билан музокаралар олиб боришга тайёр.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш