Ўзбекистон | 15:29 / 03.08.2016
5628
1 дақиқада ўқилади

Наманганда намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Қуқумбой» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилиш арафасида. Бу ҳақда ЎзА хабар берган

"Ҳозиргача 10дан ортиқ уй ўз эгаларига топширилди. Ушбу замонавий уйларда яратилган шароит ва қулайликлар аҳолига манзур бўлмоқда", – дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти Наманган филиали техник назоратчиси Маҳмуджон Рустамов. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш