Иқтисодиёт | 21:12 / 03.08.2016
5504
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Миср ХВЖнинг 12 млрд долларлик кредитига умид қилмоқда
Миср Халқаро валюта жамғармасининг 12 млрд долларлик кредитини олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда Қоҳирада бўлган ХВЖ делегацияси билан музокаралар давомида Миср ҳукумати "жамғарма томонидан 12 млрд долларлик кредит ажратилишида кўмак олмоқчи". Телеканалнинг таъкидлашича, жамғарманинг молиявий ёрдами 4 йиллик муддатга тақдим қилиниши мумкин.
Июль охирида ХВЖ расмий вакили Уильям Мюррей Мисрга тақдим қилинадиган жамғарманинг кредити миқдорини Мисрда икки ҳафта давомида ишлайдиган махсус комиссия белгилаши кераклигини айтганди. Унинг таъкидлашича, Миср ҳукумати ўзининг иқтисодий дастурига жамғармадан молиявий кўмак кўрсатишни сўраган.