Фан-техника | 07:49 / 03.08.2016
6481
1 дақиқада ўқилади

Telegram асосчиси мессенжердаги аккаунтларга "оммавий бузиб кирилишлар"га изоҳ берди

Фото:rbc.ru

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров мессенжердаги аккаунтларга бузиб кирилишлар ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда Дуровнинг Telegram-каналида маълум қилинган.

Мессенжер маъмуриятининг айтишича, эронлик фойдаланувчиларнинг 15 млн та телефон рақами ошкор қилингани ҳақидаги хабар очиқ манбалардан йиғилган ахборотдир. Бундан ташқари, тасдиқлаш кодларининг смс-хабарлардан ушлаб олиниши "янги хавф ҳисобланмайди".

Telegram фойдаланувчиларида мобиль оператор смс-хабарларни учинчи шахсларга бераётгани ҳақида шубҳалар пайдо бўлган ҳолатда икки карра аутентификациядан фойдаланишни тавсия қилмоқда. 

Аввалроқ бир қатор мутахассислар эронлик хакерлар  Эроннинг Telegram’дан фойдаланувчи 15 млн кишисининг телефон рақамларини билиб олганлари ва ўнлаб аккаунтларга кира олганларини маълум қилгандилар.