АҚШ президенти умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган 67 маҳбусни афв этди
АҚШ президенти Барак Обама 214 маҳбусни афв этди, деб маълум қилинмоқда Оқ уй сайтида. Бу 20-аср бошидан бери бир кунда афв этилган энг катта миқдордаги маҳбуслар бўлди.
Бу фармон Обаманинг АҚШ ҳукумати гиёҳванд моддаларга қарши кураши вақтида узоқ вақтга қамалган маҳбусларни озод қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида имзоланди.
Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган бўлган озод этилган 67 маҳбус орасидан кўпчилиги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ зўравонлик қўлланмаган жиноятлар учун жазоланган бўлганлар.
Обама президентлигининг икки муддати давомида ҳаммаси бўлиб 562 нафар, яъни ундан аввалги 9 президент биргаликда афв этгандан кўпроқ маҳбусни афв этган, деб таъкидлаб ўтилди Оқ уйда.
Май ойида Обама гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатиш учун жазоланган 58 маҳбусни афв этганди.