Жаҳон | 19:02 / 04.08.2016
3311
1 дақиқада ўқилади

Австрия полицияси Вена шаҳрида хавфсизлик чораларини кучайтирди

Фото: © AP

Австрия полицияси Вена-Швехат халқаро аэропортидаги хавфсизлик чораларини кучайтирган. Бунга, 4-август эрталаб мамлакат бўйлаб ҳуқуқ посбонларига нисбатан қўпорувчиликлар содир этилишига оид таҳдидли хабарлар келиб тушиши сабаб бўлган. 

"Венанинг бош вокзалида тинтув ўтказилмоқда. Бироқ, одамлар кўчирилгани йўқ", — дейилади ИИВнинг Twitter саҳифасида. Унда шунингдек, "Вена халқаро аэропортида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган"и таъкидланган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бошқа кўплаб жойларда махсус текширув ишларини ўтказган, аммо биронта қурилма ёки шубҳали кишилар аниқланмаган. 

Хабарда айтилишича, электрон мактубларда қўпорувчиликлар содир этиладиган жойлар ва уларнинг аниқ вақти келтирилган бўлиб, улар аллақачон ортда қолган.