Жаҳон | 19:14 / 04.08.2016
4120
1 дақиқада ўқилади

БМТ 2016 йил бошидан буён Сурияга 107 марта инсонпарварлик юклари ортилган карвонлар жўнатди

БМТ йилнинг 7 ойи давомида Суриянинг қамалда қолган ҳудудларидаги 1,2 миллион киши учун инсонпарварлик юклари жўнатиб келмоқда. Бу ҳақда БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бўлими ҳисоботида айтилган.

Маълум қилинишича, 1 261 250 киши учун ёрдам юклари етказилган, уларнинг 800 мингга яқини бориш қийин бўлган ҳудудларда, 400 минг нафари эса — ИШИД қамалида қолган ҳудудларда яшайди.

Жами бўлиб БМТ ва ҳамкор ташкилотлар 2016 йил бошидан буён Сурияга инсонпарварлик юклари ортилган 107та карвон жўнатган, шунингдек, 87 марта ҳаводан юклар ташланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш