БМТнинг 12 давлати ХКни КХДР ракета синовларини ўрганишга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 12 давлат Хавфсизлик Кенгашининг санкциялар қўмитасига мурожаат этиб, КХДРнинг баллистик ракета синовини ўтказгани тўғрисидаги маълумотларни текшириб кўришга чақирган, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги, ихтиёрига келиб тушган қўшма мурожаатга асосланган ҳолда.
"КХДР янги беқарорлаштирувчи қуроллар тизимини ишлаб чиқишда давом этмоқда. БМТ ХК навбатдаги кескин жавоб чораларини кўришга ҳозирланиши керак", — дейилади мурожаатда.
Франс Пресснинг қайд этишича, суриштирув ишлари ракеталарни ишлаб чиқаришга алоқадор шахс ва компанияларни аниқлаш ва уларга қарши кескин чоралар кўришга ёрдам бериши керак.
АҚШ, Япония, Австралия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Франция, Малайзия, Янги Зеландия, Испания, Украина, Уругвай ва Сенегал вакиллари ушбу мурожаатга ўз имзоларини қўйишган.