Жаҳон | 16:53 / 04.08.2016
8160
1 дақиқада ўқилади

"Боко Ҳарам" раҳбари ўзини ҳокимиятдан тўнтаришга уриниш амалга оширилгани ҳақида маълум қилди

"Боко Ҳарам" жангарилари етакчиси Абубакар Шекау ҳамон ташкилот раҳбари экани, лекин гуруҳ аъзолари ўзига хиёнат қилгани ҳақида айтди.

У 10 дақиқалик аудиомурожаатида "Боко Ҳарам"га Абу Мусаб ал-Барнавий янги раҳбар этиб тайинлангани ҳақидаги хабарни инкор қилган.

Шекаунинг фикрича гуруҳ ичидаги мухолифлари уни тўнтаришга уринган. 

Би-би-си нашрининг Нигериядаги мухбири Мартин Пэйшенснинг айтишича, "Боко Ҳарам"да қарама-қарши фикрлар пайдо бўлиб, гуруҳ икки лагерга ажралган.

Абубакар Шекау 2009 йилдан буён "Боко Ҳарам" раҳбари ҳисобланади. У гуруҳ асосчиси Муҳаммад Юсуфнинг ўлимидан кейин унинг ўрнини эгаллаган. Унинг раҳбарлиги вақтида ташкилот янада радикаллашди.

Бундан олдинроқ, ИШИД "Боко Ҳарам"га янги раҳбар тайинлагани ҳақида хабар қилинганди.