Жамият | 22:30 / 04.08.2016
7195
1 дақиқада ўқилади

Хитойда тарихдаги энг оғир эгизак пандалар дунёга келди

Хитойда кузатувлар олиб борилаётган бутун вақт давомидаги энг оғир эгизак пандалар дунёга келди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. Урғочи ва эркак пандачаларнинг вазни 181,7 и 220 грамни ташкил қилди. 
  
Пандачалар Волун қўриқҳонасидаги катта пандаларни қўриқлаш ва ўрганиш марказида туғилдилар. Уларнинг онаси 10 ёшда. 

Одатда янги туғилган пандалар 150 граммча келади. Таъкидланишича, иккила эгизакнинг вазни 180 граммдан кўпроқ келадиган ҳолатлар жуда кам учрайди.

Аввалроқ 2016 йилдаги илк турли жинсли эгизак пандалар Хитойда туғилгани маълум қилинганди.