Жаҳон | 18:41 / 04.08.2016
4128
1 дақиқада ўқилади

Исроиллик ҳарбийлар Тель-Авивда теракт содир этган фаластинликларнинг уйини бузиб ташлади

Фото: © AP

Исроиллик ҳарбийлар июнь куни яҳудий давлатининг тўрт фуқаросини отиб ўлдирган ва йирик терактлардан бирини амалга оширган икки нафар фаластинликнинг уйини бузиб ташлади. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Исроил ҳукумати террорчиларнинг уй-жойини уларнинг қариндошларига қолдирмаган ҳолда бузиб ташлаш чора-тадбирларини анчадан бери қўллаб келади. Масалан, ана шундай чора-тадбирлар оқибатида ўтган йилнинг кузида 40 нафар фаластинлик жабрланган эди.

"Бугун сиёсий эшелон қарорига кўра “Сарона” мажмуасида теракт содир этган террорчиларнинг уй-жойи бузиб ташланди", — дейилади ҳарбий хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш