Спорт | 11:14 / 04.08.2016
6801
1 дақиқада ўқилади
Менез «Бордо» сафидаги илк ўйинида қулоғининг бир қисмидан айрилди
Ёзги трансферлар вақтида «Бордо» сафига келиб қўшилган Жереми Менез «Лорьян» жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашуви вақтида қулоғидан жиддий жароҳат олди.
Ўйиннинг 77-дақиқаси давом этаётган вақтда футболчи майдонни тарк этиишга мажбур бўлди. Рақиб билан тўқнашув туфайли унинг қулоғининг бир қисми узилиб тушган.
Яқин вақтлар ичида футболчи жарроҳлик амалиётидан ўтади.
2 кун олдин Менез «Бордо»га «Милан» сафидан эркин агент сифатида келиб қўшилганди.