Моуриньонинг қарори «МЮ»ни муаммога дучор қилиши мумкин
Халқаро футболчилар касаба уюшмаси аъзоси Деян Стефанович «МЮ» ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгерга клуб устидан арз қилишни маслаҳат бермоқда. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчини ёшлар таркибига ўтказиб юборган эди.
«Агар мана шундай ҳолат бизда, Словенияда бўлганида Моуриньога жиддий чора кўриларди. У Швайнштайгернинг фаолиятига таъсир кўрсатяпти, ахир. Нимагадир мухлислар бунга эътибор бермайди.
Мухлислар футболчиларнинг кўп маош олишларини айтишади, леикин уларнинг ҳам ҳуқуқлари бор экани инобатга олинмайди. Швайнштайгер шикоят қилиши керак. Билмадим Англияда қандай ишлашади»,- дейди жаноб Стефанович.
Моуриньо Швайнштайгер ва яна 8 ўйинчини ёшлар таркиби билан шуғулланишга жўнатди
Швайнштайгер ёшлар жамоасига ўтказилгани учун «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи
«МЮ» мухлислари Швайнштайгерга муносабати учун Моуриньодан норози бўлишмоқда