Жаҳон | 15:59 / 04.08.2016
4837
1 дақиқада ўқилади

Номаълум шахс Франция ғарбидаги қамоқхонада одамларни гаровга олди

Номаълум шахс Францияда тергов изоляторига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олган. Бу ҳақда BFM телеканалида хабар тарқатилди.

Қайд этилишича, бу ҳодиса мамлакат ғарбидаги Ле-Ман шаҳрида рўй берди. Қамоқхона маҳбусларидан бири ва ходимлар гаровда экани айтилмоқда.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Воқеа жойига махсус топшириқли гуруҳлар юборилган.