Жамият | 23:50 / 04.08.2016
16125
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Деми Мур қиролича Елизаветта II нинг қаршилигига қарамасдан унинг ўғли билан учрашмоқда

АҚШлик актриса Деми Мур Буюк Британия қироличаси Елизаветта II нинг ўғли шаҳзода Эндрю билан учрашиб юрибди, деб хабар бермоқда Elle.

Таъкидланишича, қироличанинг ўзи ўғлининг уч марта турмушга чиққан актриса билан муносабатларини маъқулламаяпти. Айтилишича, қироличанинг норози бўлишига Мур аввал гиёҳванд модда ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш билан муаммоларга эга бўлгани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Актёр Брюс Виллиснинг собиқ рафиқаси Деми Мур ҳозирда 53 ёшда. Мур охирги турмуш ўртоғи актёр Эштон Катчер билан 2011 йилда ажрашган. Шаҳзода Эндрю эса ўз рафиқаси билан 1996 йилда ажрашган.