Жамият | 22:50 / 04.08.2016
10420
1 дақиқада ўқилади

Полиция билан можарони Facebook'да трансляция қилган қизни отишга мажбур бўлишди

facebook image

АҚШда полиция ва 23 ёшли аёл ўртасида муаммо юзага келди. The Guardian нашрининг хабар беришича, полиция йўл қоидаси бузгани учун судланган, лекин судга бормаган аёлни қўлга олиш учун унинг уйига борган. Лекин аёл ҳеч қаёққа бормаслигини айтиб қаршилик кўрсатган.

У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасини очган ва барча бўлаётган воқеаларни трансляция қилган. Ҳаттоки, икки марта полицияга қарата ўқ узган. Вазият жиддийлашгач, полиция унга ўқ узишга мажбур бўлган. Аёлнинг аҳволи маълум қилинмаган, лекин унинг ўлгани ҳам айтилмаган. Аёлнинг уч ёшли ўғли ҳам жароҳатланган.

Полиция Facebook ва Instagram расмийларидан аёлнинг аккаунтларини блоклашни сўраган.