Спорт | 18:18 / 04.08.2016
4987
1 дақиқада ўқилади

Сурия Ўзбекистонга қарши ўйинга Россияда тайёрланади

ЖЧ-2018 учун саралашнинг охирги босқичига тайёргарлик доирасида Сурия терма жамоаси 15 август куни Россияда йиғин ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Эрондаги ИСНА агентлигига асосланиб хабар берди.

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистоннинг рақиби бўлмиш Сурия терма жамоаси Тожикистон ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.

Сурия ЖЧ-2018 йўлида Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ва Ўзбекистон. Суриянинг саралаш босқичини 1 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги учрашув билан бошлайди.

Саралаш босқичининг иккинчи гуруҳидан Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ ва Таиланд терма жамоалари ўрин олишган.

Гуруҳларда 1 ва 2-ўринларни олган терма жамоалар Россиядаги мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. 3-ўринлар эгалари эса ўзаро ўйнайди. Ғолиб ЖЧ йўлланмаси учун плей-офф ўйинида қатнашади.

Манба: Tribuna.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш