Жаҳон | 18:31 / 04.08.2016
4230
1 дақиқада ўқилади

Telegraph: Кэмероннинг мум ҳайкали Мадам Тюссо музейидан олиб ташланди

Фото: © AFP

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмероннинг мум ҳайкали Лондондаги Мадам Тюссо музейи экспозициясидан олиниб, омборхонага жойлаштирилди, деб хабар қилмоқда Британия матбуоти. 

Telegraph нашри маълумотларига кўра, музей хизматчилари Кэмероннинг 200 минг долларлик ҳайкалини 2010-йили ясашган ва "Жаҳон етакчилари" экспозициясида 2020-йилга қадар сақлашни режалаштиришган эди. 

Бироқ, Британиядаги ЕИ таркибидан чиқиш бўйича ўтказилган референдум натижасига биноан унинг катта сиёсатдан кетиши музей раҳбариятининг режасини ўзгартириб юборди. Рассомлар эса, ўтган йили Кэмеронга оқсоч ва ажинларни қўшишган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш