Жамият | 12:30 / 04.08.2016
5696
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда ҳарбий исёнга уринган 170 киши судланди

© AP Photo

Тожикистон суди, ўтган йилнинг сентябрь ойида амалга оширилмоқчи бўлган ҳарбий исёнга алоқадорликда айбланган 170 кишига ҳукм ўқиди, деб маълум қилган республика Бош прокурори Юсуф Раҳмон.

2015-йилнинг сентябрь ойи бошида Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари  генерал Абдуҳалим Назарзода ҳарбий исёнга уриниб кўрган эди. Душанбе шаҳридан 50 км узоқликдаги тоғда яширинган исёнчи генералнинг гуруҳини йўқ қилишга қаратилган амалиёт 12 кун давом этиб, оқибатда, Назарзоданинг ўзи ва унинг 60 нафар гумаштаси йўқ қилинганди. 

"200га яқин кишига нисбатан тергов ишлари республиканинг бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда олиб борилди ва уларга нисбатан инкор этиб бўлмас далиллар тўпланди", — деган Бош прокурор. 

Бугунги кунда, айбланувчиларнинг 170дан ортиғига ҳукм ўқилган.