Жаҳон | 19:49 / 04.08.2016
7089
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда ИШИД сафига қўшилган мактаб ўқувчисига 10 йиллик қамоқ жазоси берилди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди 10 синф ўқувчисини 10,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бунга сабаб ўсмир ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган.

Маълум қилинишича, ўсмир ижтимоий тармоқ орқали Тожикистон учун махсус тайёрланган фото ва видеороликларни тарқатган.
«Ўсмир йигит экстремистик ҳаракатларни ижтимоий тармоқларда очиқ мурожаат тарзда олиб борган», — деди судья.