Иқтисодиёт | 23:53 / 04.08.2016
12911
1 дақиқада ўқилади
Туркия фуқаролари давлат тўнтарувига уринишдан кейин деярли 11 млрд доллар сотиб юборишди
Туркия фуқаролари давлат тўнтарувига уринишдан кейин икки ҳафта ичида 10,825 млрд доллар сотиб юборишди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.
Мамлакат марказий банки маълумотларига кўра, Туркиядаги АҚШ валютасидаги депозитлар ҳажми 15 июлдан 29 июлгача бўлган давр ичида 6,2 фоизга, яъни 174,1 млрд доллардан 163,3 млрд долларгача камайиб кетган.
Аввалроқ Туркия иқтисодиёти давлат тўнтарувига уриниш оқибатида 300 млрд турк лираси (100 млрд доллар) йўқотгани маълум қилинганди.
Тўнтарувга қарамай, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сармоядорларни мамлакатга молиявий воситаларни сармоя қилишга чақирди.