Спорт | 16:38 / 04.08.2016
4349
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон пляж футболи терма жамоаси жаҳон рейтингидаги 56-ўрнини сақлаб қолди
Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойи якунларига кўра дунё рейтингида 56-ўринда эди. Июль ойида ҳам ўзбекистонликлар бу поғонани сақлаб қолган. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Осиё мамлакатлари таснифида олиб қараганда Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, БАА, Япония, Уммон, Ливан, Хитой, Таиланд, Баҳрайн каби мамлакатлардан кейин тўққизинчи жамоа бўлиб турибди.
Пляж футболининг жаҳондаги рейтингини Португалия терма жамоаси бошқармоқда. Россия термаси 2-ўринда қайд этилган бўлса, Бразилия кучли учликни якунлаган.