Спорт | 22:39 / 05.08.2016
8613
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» мухлислари Месси ва Суарес УЕФАнинг энг яхши футболчиси учун номзод бўлмаганидан ғазабланишди

УЕФА Европада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлган уч футболчининг номини эълон қилди. Унга кўра, «Реал» футболчилари Криштиану Роналду ҳамда Гарет Бэйл, «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманнлардан бири ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлади.

Бу йил номзодлар орасида «Барселона»нинг бирорта ҳам футболчиси қайд этилмаган. Бу эса жамоа мухлисларига ёқмади. Улар нима сабабдан Месси ёки Суареслардан бири Европанинг энг яхши ўйинчиси учун номзод бўлмаганидан ҳайратланишди. Кўпчилик нима учун Бэйл киритилган рўйхатда Суарес киритилмаганига ҳайрон қолмоқда.

Мухлислардан бири қуйидаги фактни келтирган: Суарес ўтган мавсумда 59 гол уриб, 26 марта голга ассистентлик қилди. Иккита мукофот ютди. Бэйл эса 19 та гол уриб, 15 марта ассистентлик қилди.