Жаҳон | 18:39 / 05.08.2016
3840
1 дақиқада ўқилади
Бельгия миграция қонунчилигини бузганларга 200 евро жарима солиниши мумкин
Мамлакатнинг миллий қонунчилигини бузган ҳолда Бельгияда бўлиб турган хорижий фуқароларга 200 евро жарима солинади. Жазо чоралари, мамлакатда бўлиб турганини рўйхатдан ўтказмаган Шенген ҳудуди фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Жарима солиш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқи Белгиянинг хорижликлар иши бўйича идораси зиммасига юклатилган.
Бельгия бошпана ва миграция масалалари бўйича давлат котибининг сўзларига кўра, ушбу қарор барча хориждан келганларга, шунингдек, солиқ тўламаслик мақсадида Бельгияда ишласа ҳам, рўйхатдан ўтмайдиган французларга тегишлидир.