Жаҳон | 07:54 / 05.08.2016
6856
1 дақиқада ўқилади

Дилма Руссефф Бразилия президенти лавозимидан батамом четлатилди

Фото: pravdanews

4 августда Бразилияда мамлакатнинг вақтинчалик ўз лавозимидан четлатилган президенти Дилма Руссеффнинг президентликдан батамом четлатилиши қарори қабул қилинди. 

Бундай қарорни Бразилия Федерал сенатининг (парламент юқори палатаси) импичмент бўйича махсус комиссияси қабул қилди. Руссеффнинг батамом четлатилишини овоз берувчиларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлади. 

Бироқ таъкидлаб ўтиш жоизки, бу қарор якуний ҳисобланмайди, чунки овоз беришдан кейин президентнинг истеъфога кетишини сенат тасдиқлаши керак.

Парламент юқори палатасининг импичмент масаласи бўйича йиғилиши 9 августга белгиланган.

6 ойга ҳокимиятдан четлатилган Руссефф импичментдан норози бўлмоқда ва Олимпиада очилиш маросимида иштирок этишни рад этган.

Агар Руссефф ўз лавозимидан батамом четлатилса, унда ҳозирда мамлакат президенти вазифасини бажараётган Мишел Темер бу лавозимида 2018 йилги сайловларгача қолади.