Жаҳон | 14:54 / 05.08.2016
8623
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Путинга мактуб йўллаши сабабига ойдинлик киритди

Фото: AP

Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, минтақада ҳар бири ўзига хос етакчи ўринга эга Россия ва Туркия муносабатлари катта аҳамият касб этади. 

"Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларда самолёт билан боғлиқ исталмаган ҳодиса бўлиб ўтди ва унинг салбий оқибатлари 8 ой давом этди. Сўнгра, биз бунга барҳам беришни сўраб, мактуб йўлладик. Чунки, Россия ва Туркия муносабатлари минтақа учун жуда катта аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам, минтақанинг икки етакчи давлати алоқаларида узилиш бўлиши, бир-биридан узоқлашиши нотўғри. Муаммони ҳал қилиш лозим эди. Бундан ташқари, биз бўлиб ўтган воқеа юзасидан афсусда эканимизни билдирдик ва ижобий жавоб олдик", — деган Туркия етакчиси TRT телеканалига берган интервьюсида. 

9 август куни Владимир Путин билан Санкт-Петербургда учрашуви бўлишини ёдга олган Эрдўған расмий Анқаранинг ташқи сиёсати: "бирини қўйиб, иккинчисини дўст тут" қабилида бўлмаслиги лозимлигини уқдирган.