Жаҳон | 16:36 / 05.08.2016
7436
1 дақиқада ўқилади
Филиппин фуқаролари президент фармонига кўра гиёҳвандлар ва гиёҳфурушларни ўлдирмоқда
Филиппиннинг янги президенти Родриго Дутерте кўчадаги гиёҳвандлар ва гиёҳванд моддалари дилерларини отиш ҳақида янги фармон чиқарди. Фармон ижросини маҳаллий полиция ва кўнгиллилар гуруҳи амалга оширди. Улар қонуний равишда 400 дан 700 нафаргача одамни ўлдиришган. Бу ҳақда Guardian хабар бермоқда.
Филиппинда шаҳар аҳолиси ўз шаҳарларини гиёҳвандлар ва уларни ташувчилардан ҳимоялаш мақсадида қўлларига қурол олиб патруллик қилишмоқда.
Мамлакатнинг янги президенти Родриго Дутерте сайловолди чиқишларида Филиппинни гиёҳфурушлардан тозалашга ваъда берган эди. У шахсий инаугурацияси вақтида гиёҳвандлар ва гиёҳфурушларни ўлдирганларни нафақат қўллаб-қувватлашини,балки уларнинг фаолларини мукофотлашини ҳам айтиб ўтган.