Фан-техника | 21:31 / 05.08.2016
9612
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик роботлар Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Ўтган дам олиш кунлари Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги пиво фестивалида Гиннесс рекордлар китоби вакиллари янги рекордни қайд қилишди: 1007 робот 60 сония ичида фақатгина бир смартфон бошқарувида рақсга тушдилар. 

Баландлиги 43,8 см бўлган роботлар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ улардан баъзилари босимга дош беролмади – баъзилари йиқилиб тушди, баъзилари эса умуман оммавий рақсни ижро этишдан бош тортди. Бироқ Ever Win Company & Ltd компаниясининг 1007 роботи рекордни қайд этиш учун етарли бўлди. 

Аввалги шундай рекорд ҳам жорий йилда Хитойда UBTECH Robotics Corp. компанияси томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда 540 робот ва 29 дрон 2,5 дақиқа ичида хитойликларни маҳаллий тақвим бўйича кириб келган Янги йил билан синхрон тарзда табриклаганди.