Жаҳон | 17:56 / 05.08.2016
2968
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери Европага Ўрта Ер денгизи орқали 262 мингдан зиёд қочқин келди

2016 йил бошидан бери Европага Ўрта Ер денгизи орқали 262 минг 39 нафар муҳожир ва қочоқ келган. Бу жараёнда 3132 киши нобуд бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу ҳақда Миграция бўйича халқаро ташкилот маълум қилди.

Ташкилот томонидан Женевада чоп этилган ахборотномада билдирилишича, 2016 йилнинг 1 январидан 31 июлга қадар Грецияга 220 мингга яқин, Италияга эса 7507 нафар муҳожир ва қочоқ келган.

Июль ойида қочқинлар оқими нисбатан камайган - 32,5 минг киши. Ўтган йилнинг шу ойидаги кўрсаткич - 78 минг нафар эди.

Ўтган йилнинг август ойида 130 минг киши Европага ўтганди. Бу йил эса август ойи бошидан буён 3 минг 813 киши Ўрта Ер денгизи орқали Европа қирғоқларига етиб келган.