Жаҳон | 19:31 / 05.08.2016
7393
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда ҳарбий кафедралар ёпилди

Фото: desantura.ru

Қирғизистонда ҳарбий кафедралар ёпилди. Мазкур қарорни Алмазбек Атамбаев имзолаганини президентнинг матбуот хизматига таяниб, sputnik.kg билдирди. Қонун 30 июнь куни қабул қилинган.

Бундан кейин тиббий академиядагина ҳарбий кафедра фаолият олиб боради. 

Ҳарбий кафедралар ёпилгандан кейин муқобил хизмат қилиш амалга оширилади. Унда аскарлар икки категория бўйича хизмат қила олишади.

Биринчисида, 25 минг сом тўлаб, ҳарбий гувоҳномага эга бўлишади, бироқ хуқуқни ҳимоя қилиш органларида ишлай олишмайди. Иккинчи категория бўйича хизмат қилганлар 50 минг сом тўлаб, бир ой машғулотдан ўтишади. Булар келажакда куч тизимларида ишлаш имкониятига эга бўлишади.

Манба: yntymak.kg