Спорт | 22:25 / 05.08.2016
9903
1 дақиқада ўқилади
Марокашлик олимпиячи Риода номусга тегишда гумон қилиниб ҳибсга олинди
Марокашлик боксчи Ҳасан Саъд Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғида хўжалик хизматининг 2 ходимаси номусига тегишда гумонланиб ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги
Воқеа 3 августда юз берган. Спортчи полиция тергов олиб боргунча 15 кунга ҳибсга олинди.
Саъд ўзининг биринчи жангини 6 августда ўтказиши керак эди.