Жаҳон | 19:38 / 05.08.2016
5054
1 дақиқада ўқилади
Назарбоев Эрдўған билан учрашувида икки давлат ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги учрашув вақтида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари сайтида маълум қилинган.
"Тор доирадаги учрашувда давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда Қозоғистон ва Туркия стратегик ҳамкорлигининг бир қатор йўналишларини муҳокама қилишди", дейилган хабарда.
Матбуот хизматининг қайд этишича, томонлар кун тартибидаги халқаро ва минтақавий долзарб масалалар тўғрисида ҳам гаплашишган.
Назарбоев илиқ қабул учун Эрдўғанга миннатдорчилик билдирган.