Жаҳон | 15:30 / 05.08.2016
6055
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: исроиллик хакерлар ИШИДнинг ижтимоий тармоқдаги муҳокамасига чек қўйган
Исроилнинг Intsights компанияси мутахассислари, ИШИД террорчи гуруҳи жангариларига тегишли форумни бузиб, уларнинг ҳужум қилиш режаларини фош этишди, деб хабар қилмоқда Haaretz газетаси.
Форум Telegram месенжери негизида ташкил этилган. Аммо, хакерлар уни бузишнинг қандай қилиб уддасидан чиққанига Intsights компанияси изоҳ бермаган.
"Аслида, Telegram тўлиқ шифрлангани боис, бирон киши сизнинг хабарингизни олиб, уни тушунишининг имкони йўқ", — деган Intsights асосчиларидан бири Алон Арвац маҳаллий телеканал эфирида.
Нашрнинг маълумотларига кўра, жангарилар форумда АҚШнинг Кувайт, Баҳрайн ва Саудия Арабистонидаги ҳарбий базаларига ҳужум қилиш режаларини муҳокама этишган.