Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:59 / 05.08.2016
5825
1 дақиқада ўқилади
Путин ва Эрдўған учрашуви вақтида Сурия масаласи бўйича ҳарбий экспертлар ҳозир бўлишади
Фото: © РИА Новости
РФ ва Туркия Мудофаа вазирлари 9 август куни икки давлат раҳбарлари учрашувида иштирок этишмайди. Лекин учрашувга Сурия масаласи бўйича ҳарбий экспертлар таклиф этилади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
"Йўқ, Мудофаа вазирлари иштирок этишмайди, аммо (учрашувда) Сурия мавзуси мутахассислари бўлган ҳарбий экспертлар ҳозир бўлади", — деган Ушаков журналистларнинг шу ҳақдаги саволига жавобан.
У Москва томони Санкт-Петербургдаги учрашувга туркиялик экспертлар келишини кутаётгани ҳақида қайд этиб ўтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш