Спорт | 17:29 / 05.08.2016
4335
1 дақиқада ўқилади

Риода бассейндаги сув ифлослиги туфайли австралиялик сузувчилар машғулот ўтказа олмади

Сузиш бўйича Австралия олимпия жамоаси мураббийи Майкл Бол шогирдларига Рио-де-Жанейродаги бассейнда машғулот ўтказишни ман қилди. Бунга сабаб, сувнинг ифлосланганлик ҳолатидир. Мураббий бу ҳақда ABC телекомпаниясига маълум қилган.

Унинг айтишича, бундай вазиятда шогирдлари бирон бир касаллик юқтириб олишлари мумкин.

«Мен Халқаро сузиш федерациясига бу ҳақда мурожаат қилдим ва улар айни дамда бунинг чорасини кўрмоқда», — деб қўшимча қилди Бол. 

Мураббийнинг таъкидлашича, асосий мусобақалар ўтадиган сув ҳавзаси “тоза ва ажойиб”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш