Samsung Apple Watch қурилмасига патент олмоқчи бўлди
Жаҳон смартфон бозорида етакчилик қилиб келаётган икки йирик корпорация - Apple ва Samsung ўртасида суд эшитувлари қайта бошланган бир вақтда, Жанубий Корея компаниясининг Apple Watch чизмаларидан фойдаланилган қурилмасига топширган патент аризаси аниқланди, деб хабар қилмоқда Business Insider.
Унда, «ақлли» соатлар камарининг боғланиш усуллари қайд этилган. Патент учун топширилган чизмаларда одатдаги «ақлли» соатлар, биронта таниш белгисиз акс эттирилган бўлиб, уларни оддий кўз билан ҳам қийналмасдан Apple Watch соатига ўхшатиш мушкул иш эмас.
Тасвирлардаги қурилмалар Apple компаниясининг «ақлли» соатларини тамоман такрорлайди. Унинг ташқи кўриниши, камарлари, бошқарув нуқталари ва пульс ўлчагичининг жойлашуви жуда ҳам ўхшашдир.
Манбанинг тахмин қилишича, Samsung муҳандис-дизайнерлари Apple соатидан нусха олмаган бўлсалар ҳам, компания қурилмасидан жуда ҳам илҳомлангани яққол кўриниб турибди.