Жамият | 16:17 / 05.08.2016
5121
1 дақиқада ўқилади

Украиналик хитой тили танловида жаҳондаги энг зўрларидан бири дея топилди

Украиналик Павел Звенигородский “Хитой тили кўприги” халқаро мусобақасида энг кучлилардан бири сифатида қайд этилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда. Украиналикни Европа талабалари ичида хитой тилини энг яхши билувчи, деб эътироф этишган.

Звенигородский 10 август куни Европа номидан мутлақ чемпионлик шарафини ҳимоя қилади. Унда Осиё, Америка, Африка ва Океаниядан хитой тилини яхши биладиганлар қатнашади.

Халқаро талабалар танлови бўлмиш “Хитой тили кўприги” ҳар йили бир неча босқичларда ўтказилади. Биринчи миллий саралаш тури, сўнгра ХХРда бўладиган турда энг яхши 30 нафар қатнашчи таналанади. Шундан сўнг беш номзод ўртасида мутлақ чемпионлик учун кураш бўлиб ўтади.
Қатнашчилар хитой тилини мукаммал билишлари, шунингдек, Хитой маданияти бўйича билимга эга бўлишлари лозим.
2016 йилда ХХР турига қадар 108 мамлакатдан 146 нафар иштирокчи қатнашган эди.