Спорт | 23:19 / 05.08.2016
10298
1 дақиқада ўқилади
Зидан ва Переснинг қарашлари яна бир-бирига зид келиб қолди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Челси»нинг сербиялик таянч ярим ҳимоячиси Неманья Матични жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, «Реал» президенти Флорентина Перес эса бунга қарши. Перес Зиданга таян зонасида футболчи сотиб олмоқчи бўлсанг, «Ньюкасл»дан Муса Сиссокони олиб бераман, деб айтган.
Аввалроқ Зидан Хамес Родригесни асосий таркибда ўйнатишни хоҳламаган, лекин Перес нима бўлса ҳам Хамес жамоада қолишини Зиданга уқтирмоқчи бўлганди.