Жамият | 17:29 / 06.08.2016
6105
1 дақиқада ўқилади

Грузия тоғларида тўрт нафар хорижлик альпинист ҳалок бўлди

Грузияда тўрт нафар хорижлик альпинист Ушба чўққисига кўтарилиш пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Местиа туман қутқарув хизмати вакили хабар бермоқда.

Қутқарув хизматидагиларнинг айтишича, “ҳалок бўлган альпинистларнинг шахси ва фуқаролиги ҳозирча аниқланмаган. Айни дамда мана шу ишлар устида ҳаракат кетмоқда».
Альпинистларни қидириш 31 июлдан бошланган эди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.