Спорт | 12:01 / 06.08.2016
5115
2 дақиқада ўқилади

Икки карра Олимпия чемпиони Кипчоге Кейно "Олимпия дафна япроғи"нинг илк соҳиби бўлди

Енгил атлетика бўйича икки карра Олимпия чемпиони, кениялик Кипчоге Кейно спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ХОҚнинг махсус соврини "Олимпия дафна япроғи"нинг биринчи соҳибига айланди.

Уни тантанали топшириш маросими 2016-йилги Олимпия ўйинлари очилиш чоғида "Маракана" стадионида бўлиб ўтди. 

"Ушбу мукофотни олганимдан фахрланаман. Мен ҳар доим спортни бирлаштирувчи кучга эга деб билганман. Спортнинг яна бир яхши жиҳати инсонни тарбиялашидир. Шунга кўра, биз келажагимиз бўлган болаларга эътибор беришимиз керак", - деган Кейно.

Айни вақтда Кения Олимпия қўмитасига раҳбарлик қилувчи Кейно 1968-йилги Олимпия ўйинларида 1500 м ва 5000 метрга югуриш бўйича олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган. 1972-йилги Олимпия мусобақаларида ҳам 3000 метрга тўсиқлар оша ва 1500 метрга югуришда олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлган эди. У, шунингдек, ХОҚнинг Олимпия ордени соҳиби ҳисобланади.