Жаҳон | 15:53 / 06.08.2016
11781
1 дақиқада ўқилади

ИШИД Ироқда 85 нафар тинч аҳоли вакилларини қатл қилди

ИШИД террорчилик тўдаси Ироқда навбатдаги қотиллигини амалга оширди. Улар Ироқнинг Қиркук провинциясида 85 нафар тинч аҳоли вакилларини қатл қилишди.

РИА Новости хабарига кўра, ўлдирилганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган. Террорчилар бу ҳудудни 2014 йилда эгаллаган.